Ҳуқуқий
Инсерт методи
Матнни белгилар тизими ёрдамида фаол ўқиш ва тушунганини назорат қилиш методи.
Давомийлиги
25–30 дақиқа
Иштирокчилар
Индивидуал, сўнг жуфтликда
Босқичлар
5 та
Ўтказиш босқичлари
- 1
Белгиларни тушунтириш
«V» — билар эдим, «+» — янги маълумот, «−» — билганимга зид, «?» — тушунмадим, аниқлаш керак.
- 2
Мустақил ўқиш
Ўқувчи матнни ўқиб, ҳар бир хатбошига мос белгини қўяди.
- 3
Жадвал тўлдириш
Белгилар бўйича тўрт устунли жадвалга асосий фикрлар кўчирилади.
- 4
Жуфтликда муҳокама
Ўқувчилар бир-бирига «?» белгисидаги саволларини беради ва биргаликда жавоб излайди.
- 5
Умумий муҳокама
Жавоб топилмаган саволлар синфда муҳокама қилинади, педагог изоҳ беради.